عربيEnglish

The Noble Qur'an Encyclopedia

Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languages

The Chargers [Al-Adiyat] - Uzbek translation - Alauddin Mansour

Surah The Chargers [Al-Adiyat] Ayah 11 Location Maccah Number 100

1. (Аллоҳ йўлида) харсиллаб чопадиган (от)ларга қасам;

2. (Чопган пайтида туёқларидан) чақмоқлар чақадиган (от)ларга қасам;

3. Тонг пайтида (ёв устига) бостириб борадиган (от)ларга қасам;

4. Бас, ўшанда чанг-тўзон кўтариб;

5. Шу (чанг-тўзон) билан (душман) жамоасининг ўртасига кириб келадиган (от)ларга қасамки;

6. Шак-шубҳасиз, (кофир) инсон Парвардигори (унга ато этган неъматлар)га кўрнамаклик қилгувчидир.

7. Ва шак-шубҳасиз, у бунга (ўзининг бу ношукурлигига) гувоҳдир.

8. Ва шак-шубҳасиз, у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ (берилгувчи)дир.

9. Ахир у билмасмики, (Қиёмат қойим бўлиб), қабрларнинг ичидаги нарсалар (жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига) чиқарилганида;

10. Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида;

11. Ана ўша Кунда шак-шубҳасиз, Парвардигорлари улардан (яъни, барча халойиқнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишларидан) огоҳ-хабардор-ку!