The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesAlms Giving [Al-Maun] - Uzbek translation - Alauddin Mansour
Surah Alms Giving [Al-Maun] Ayah 7 Location Maccah Number 107
1. Динни (Охиратдаги жазони) ёлғон, дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини) кўрдингизми — билдингизми?
2. Бас, бу етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган,
3. Ва (кишиларни) мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир.
4. Бас, «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки,
5. Улар намозларини «унутиб» қўядиган кимсалардир.
6. Улар риёкорлик қиладиган;
7. Ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!