The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesThe Sundering, Splitting Open [Al-Inshiqaq] - Uzbek translation - Alauddin Mansour
Surah The Sundering, Splitting Open [Al-Inshiqaq] Ayah 25 Location Maccah Number 84
1. Осмон ёрилган вақт;
2. Ва у Парвардигори(нинг ёрилиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда;
3. Ер ёйилган (теп-текис бўлган) вақт;
4. Ва ўз ичидаги (жасадларни устига) чиқариб ташлаб, бўшаниб олган вақт;
5. Ва у Парвардигори(нинг ёйилиб, теп-текис бўлиш тўғрисидаги амри)га қулоқ тутган — (мана шу амрга) лойиқ топилган вақтда (ана ўша Қиёмат Кунида ҳар бир инсон ўзи қилиб ўтган амалларига рўбарў бўлур)!
6. Эй инсон, албатта сен меҳнат-машаққат чекиб Парвардигорингга (яъни, Унинг мукофот ёки жазосига) боргувчисан, бас, (бу ҳаёти дунёдан ўтганингдан сўнг) У зотга йўлиққувчисан.
7. Ана энди кимнинг номаи аъмоли ўнг томонидан берилса.
8. Бас, у осон ҳисоб билан ҳисоб-китоб қилинажак,
9. Ва ўз(ининг жаннатдаги) аҳли-оиласига шоду хуррам ҳолда қайтажак.
10. Энди кимнинг номаи аъмоли орқа томонидан берилса,
11. Бас, у ўлимини чақириб қолажак.
12. Ва дўзахга киражак!
13. Дарвоқеъ, у (ҳаёти-дунёдалик пайтида) аҳли оиласида (ўз куфру исёни билан) шоду хуррам эди.
14. Албатта у ўзининг ҳеч қачон (Парвардигори ҳузурига) қайтмаслигига ишонар эди.
15. Йўқ, Парвардигори уни шубҳасиз кўриб тургувчи эди.
16. Бас, Мен (қуёш ботаётган пайтда бутун уфқни қоплаб оладиган) шафаққа қасам;
17. Кеча ва у қамраб олган (барча) нарсага қасам;
18. Ҳамда тўла бўлган вақтидаги ойга (яъни, тўлин ойга) қасам ичурманки,
19. Албатта сизлар (эй инсонлар), табақадан табақага минурсизлар (яъни, бир ҳолдан иккинчи ҳолга кўчиб турурсизлар).
20. Бас, нега улар иймон келтирмайдилар?!
21. Уларга Қуръон қироат қилинган вақтида эса (унга иймон келтиришиб, Яратганга) сажда қилмайдилар?!
22. Йўқ, улар (Қуръонни ҳам, Қиёмат Куни қайта тирилишни ҳам) ёлғон дерлар!
23. Аллоҳ эса улар ичларига солиб яшираётган нарсаларини (яъни, куфрларини, иймонсизликларини) жуда яхши билгувчидир!
24. Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларга аламли азоб «хушхабари»ни беринг!
25. Фақатгина иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.