The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesThe night [Al-Lail] - Uzbek translation - Alaauddin Mansour
Surah The night [Al-Lail] Ayah 21 Location Maccah Number 92
(Борлиқни ўз зулмати билан) ўраб келаётган кечага қасам;
Ёришиб-кўринган кундузга қасам;
Эркак ва аёлни яратган зотга қасамки,
Шак-шубҳасиз, сизларнинг саъй-ҳаракатларингиз хилма-хилдир.
Ана энди ким (ўз мол-давлатидаги камбағал-бечораларга берилиши лозим бўлган закот ва бошқа садақотларни) ато этса ва (Аллоҳдан) қўрқса;
Ҳамда гўзал оқибатни (яъни, жаннат бор эканини) тасдиқ этса;
Бас, Биз уни осон йўлга муяссар қилурмиз.[1]
Энди ким (Аллоҳ йўлида хайр-саховат кўрсатишдан) бахиллик қилса ва (ўзини Аллоҳ ҳузуридаги ажр-мукофотлардан) беҳожат билса;
Ҳамда гўзал оқибатни (яъни, Аллоҳ ваъда қилган жаннатни) ёлғон деса;
Бас, Биз уни (дунё ва Охиратда бахтсиз бўладиган) оғир йўлга «муяссар» қилурмиз!
Ва у (дўзахда) ҳалок бўлган вақтида молу дунёси унга фойда бермас!
Шак-шубҳасиз, ҳидоят (яъни, инсонларни Тўғри Йўлга йўллаш) ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир.
Шак-шубҳасиз, Охират ҳам, дунё ҳам ёлғиз Бизникидир.[2]
Бас, (эй инсонлар), Мен сизларни ловуллаб ёниб турган оловдан — дўзахдан огоҳлантирдим.
Унга фақат бадбахт кимсагина кирур!
(Ҳақни) ёлғон деган ва (иймон-эътиқоддан) юз ўгирган (бадбахт кимсагина кирур!)
Тақводор зот у (дўзах)дан йироқ қилинур.
Ўзи поқдомон бўлиб, мол-давлатини (яхшилик йўлида) сарф қиладиган (тақводор зот ундан йироқ қилинур).
У (тақводор зот) ҳузурида — зиммасида бирон кимсага қайтариладиган неъмат йўқдир. (Яъни, у бирон кимсанинг ўзига ўтказиб қўйган яхшилигини қайтариш учун хайр-саховат кўрсатмайди).
У фақат энг олий зот бўлмиш Парвардигорининг Юзини — ризолигини истаб (мол-давлатини сарф қилур).
Ва яқинда (Парвардигори унга ато этадиган мукофот — жаннат неъматларидан) рози бўлур.