The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesThe Fig [At-Tin] - Uzbek translation - Alauddin Mansour
Surah The Fig [At-Tin] Ayah 8 Location Maccah Number 95
1. Анжирга қасам, зайтунга қасам;
2. (Аллоҳ таоло Мусо пайғамбар билан бевосита сўзлашган) Сино тоғига қасам;
3. Мана шу тинч-осойишта шаҳар (Маккаи Мукаррама)га қасамки;
4. Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик.
5. Сўнгра (у Биз ато этган шундай гўзал сурат ва мукаммал хилқатнинг шукрини қилмасдан, куфру туғён йўлига кетгач), уни асфала-софилинга (яъни, энг тубан дўзахга) қайтардик.
6. Фақат (қай) бир зотлар иймон келтирсалар ва яхши амаллар қилсалар, ана ўшалар учун битмас-туганмас ажр-мукофот бордир.
7. Бас, (эй инсон), энди (яъни, Аллоҳ таолонинг барча нарсага қодир Зот эканлигини билганингдан сўнг) нима сени (Қиёмат Кунида бандаларнинг қилиб ўтган амалларига бериладиган) жазони ёлғон дейишга мажбур қилур?!
8. Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?! (Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло Қиёмат Кунида энг одил ҳукм қилгувчидир).