The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesThe Calamity [Al-Qaria] - Uzbek Translation - Rowwad Translation Center
Surah The Calamity [Al-Qaria] Ayah 11 Location Maccah Number 101
Қаттиқ қоққувчи!
Қаттиқ қоққувчи нимадир?
Қаттиқ қоққувчи нима эканини сиз қаердан билар эдингиз?!
У кунда одамлар тўзиб кетган парвоналарга ўхшаб қоладилар.
Тоғлар эса титилган жунга ўхшаб қоладилар.
Кимнинг тарозуси оғир келса.
Бас, у розилик ҳаётидадир.
Кимнинг тарозуси енгил келса.
Унинг жойи «жарлик»дир!
Унинг нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?!
У қизиган ўтдир.