The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesLuqman [Luqman] - Uzbek Translation - Rowwad Translation Center
Surah Luqman [Luqman] Ayah 34 Location Maccah Number 31
Алиф, Лом, Мим.
Мана шулар ҳикматли Китоб оятларидир.
У муҳсинларга ҳидоят ва раҳматдир.
(Муҳсинлар)ки, намозни тўкис адо этадилар, закотни берадилар ва охиратга аниқ ишонадилар.
Ана ўшалар Парвардигорлари тарафидан ҳидоят топганлардир. Нажот топгувчилар ҳам ўшалардир.
Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, билимсизлик билан бировларни Аллоҳнинг йўлидан оздириш учун ва уни масхара қилиш учун беҳуда гапни сотиб олур. Ана ўшалар учун хор қилгувчи азоб бордир.
Оятларимиз унга тиловат қилинса, гўё уларни эшитмагандек, гўё қулоқларида бир оғирлик бордек, такаббурлик билан юз ўгириб кетур. Бас, унга аламли азоб ҳақида «хушхабар» бериб қўйинг!
Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун ноз-неъмат боғлари бордир.
У ерларда абадий қолурлар. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. У Азиз ва Ҳакимдир.
У, кўриб турганингиздек, осмонларни устунсиз яратган, сизларни тебратмаслиги учун ер юзига оғир тоғларни ташлаган ва унда ҳар турли жониворларни таратиб қўйган. Осмондан сув тушириб, у билан турли гўзал ва фойдали ўсимликларни ўстириб қўйдик.
Булар Аллоҳ яратган нарсалардир. Бас, Менга кўрсатинглар-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар? Йўқ! Золимлар очиқ залолатдадирлар.
Биз Луқмонга ҳикмат ато этдик, (ва дедик): «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қилган бўлади. Ким куфр келтирса, бас, Аллоҳ Беҳожат ва мақтовга лойиқ Зотдир».
Ўшанда Луқмон ўғлига насиҳат қилиб деди: «Эй ўғилчам, Аллоҳга ширк келтирма. Ширк буюк зулмдир».
Инсонга ота-онасига яхшилик қилишни амр этдик. Онаси унга заифлик устига заифлик билан ҳомиладор бўлди. Кўкракдан чиқариши икки йилда. (Биз инсонга дедик): «Менга ва ота-онангга шукр қил. Қайтар жойинг Менгадир.
Агар иккиси сени ўзинг билмаган нарсани Менга ширк келтиришга зўрласалар, бас, уларга итоат этма! Бу дунёда ҳар иккисига яхшилик қил ва Менга қайтганларнинг йўлига эргаш. Кейин қайтишингиз фақат Менгадир. Ўшанда сизларга қилган амалларингизнинг хабарини берурман».
«Эй ўғилчам, бир хардал уруғидек бўлса ҳам, бир харсанг тошда ё осмонларда ёки ерда бўлса ҳам Аллоҳ уни келтиради. Албатта, Аллоҳ Латиф ва Хабардор Зотдир».
«Эй ўғилчам, намозни тўкис адо эт, яхшиликка буюр, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил. Албатта, шу ишлар азм қилинадиган ишлардир».
«Одамлардан такаббурлик билан юз ўгирма ва ер юзида кибр-ҳаво ила юрма. Албатта, Аллоҳ ҳеч бир мутакаббир, мақтанчоқни севмас».
«Юрганингда ўртача юр ва овозингни паст қил. Чунки овозларнинг энг ёмони эшаклар овозидир».
Аллоҳ осмонлару ердаги ҳамма нарсаларни сизларга бўйсундириб қўйганини ва сизларга барча зоҳирий ва ботиний неъматларини комил қилиб берганини кўрмадингларми?! Одамлар орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар ўзлари билим, ҳидоят ва равшан китобга эга бўлмай туриб, Аллоҳ ҳақида мужодала қилурлар.
Қачон уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар», дейилса, улар: «Йўқ, биз ота-боболаримизни ниманинг устида топган бўлсак, ўшанга эргашурмиз», дейишади. Уларни шайтон дўзах азобига чорламаганмиди?
Ким чиройли амал қилгувчи бўлган ҳолида ўзини Аллоҳга топширса, бас, у мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Барча ишлар охир-оқибатда ёлғиз Аллоҳга қайтур.
Ким куфр келтирса, унинг куфри сизни хафа қилмасин. Қайтишлари фақат Бизгадир. Бас, уларга қилган амаллари ҳақида хабар берурмиз. Аллоҳ диллардаги сирларни ҳам Билгувчидир.
Уларни бироз ҳузурлантириб, ортидан қаттиқ азобга мажбур қиламиз.
Улардан: «Осмонлару ерни ким яратган?» - деб сўрасангиз, аниқ «Аллоҳ», дейдилар. Айтинг: «Аллоҳга ҳамд бўлсин». Йўқ, уларнинг кўплари билмаслар.
Осмонлару ердаги бор нарсалар Аллоҳникидир. Албатта, Аллоҳнинг Ўзигина Беҳожат ва ҳамду санога лойиқ Зотдир.
Ер юзидаги бор дов-дарахт қаламлар бўлиб, денгиз (сиёҳ бўлса ва) ундан сўнг яна етти денгиз ёрдамга келса ҳам, Аллоҳнинг сўзлари тугаб-битмас. Албатта, Аллоҳ Азиз ва Ҳаким Зотдир.
Сизларни яратиш ҳам, қайта тирилтириш ҳам фақат бир жон кабидир. Албатта, Аллоҳ Эшитгувчи ва Кўргувчи Зотдир.
Кўрмадингизмики, Аллоҳ кечани кундуз ичига киритиб қўяди. Кундузни эса кеча ичига киритиб қўяди. Қуёш ва ойни бўйсундириб қўйган. Ҳаммаси белгилаб қўйилган муддатга қадар юрадилар. Албатта, Аллоҳ сизлар қилаётган ишлардан Хабардордир.
Бунинг сабаби шуки, Аллоҳ Ҳақдир. Уларнинг Аллоҳни қўйиб, илтижо қилаётган бутлари ботилдир. Аллоҳ Олийдир, Буюкдир.
Кўрмадингизмики, кемалар сизларга Аллоҳнинг оятларини кўрсатиш учун У Зотнинг марҳамати билан денгизда юрадилар. Албатта, бу ишда ҳар бир сабрли шукр қилгувчи учун белгилар бордир.
Қачон уларни тоғлардек тўлқин ўраб қолса, чин ихлос билан Аллоҳга дуо қилурлар. Нажот бериб, уларни қуруқликка чиқарса, улардан айримлари тежамкор бўлур. Оятларимизни фақат хоин ва нонкўрларгина инкор қилурлар.
Эй одамлар, Парвардигорингиздан қўрқинглар. Ота ўғлига асқотмайдиган, бола ҳам отасига бирон нарсада асқотгувчи бўлмайдиган кундан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Дунё ҳаёти сизларни алдаб қўймасин. Аллоҳ (Ҳалим деган алдов) сизларни алдаб қўймасин.
Қиёмат қачон бўлишини билиш Аллоҳнинг ҳузуридадир. У ёмғир ёғдиради. Бачадонларда нима борлигини билади. Бирон жон эртага нима қилишини билмас. Бирон жон қаерда ўлишини билмас. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Хабардор Зотдир.