عربيEnglish

The Noble Qur'an Encyclopedia

Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languages

The Event, The Inevitable [Al-Waqia] - Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Surah The Event, The Inevitable [Al-Waqia] Ayah 96 Location Maccah Number 56

Унинг рўй беришини ёлғон дегувчи бўлмас.

Пастлатувчи. Кўтаргувчи.

Ер қаттиқ ларзага келганда.

Тоғлар титилиб кетганда.

Чанг-тўзонга айланганда.

Сиз уч тоифа бўлганингизда.

Бас, ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари нима?

Шум тараф эгалари. Шум тараф эгалари нима?

Пешқадамлар, пешқадамлар.

Ана ўшалар муқарраблардир.

Ноз-неъмат жаннатларида.

Олдингилардан кўпчилик.

Кейингилардан озчилик.

Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ястаниб ўтирадилар.

Атрофларида ёш болалар ҳар доим айланиб турадилар.

Оқар булоқдан қадаҳлар, кўзалар ва косалар ила.

Улардан бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлиб қолмаслар.

Иштаҳалари тортган қуш гўштини ҳам.

Оҳу кўзли ҳурлар ҳам бор.

Худди яшириб қўйилган дур каби.

Қилиб ўтган амалларининг мукофоти.

У ерда беҳуда гапни ҳам, гуноҳни ҳам эшитмаслар.

Фақат «Салом, салом», дейилганинигина эшитарлар.

Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари нима?

Тикансиз бутазорларда.

Тизилган бананзорларда.

Оқизиб қўйилган сувларда.

Мўл-кўл меваларда.

Тугамайдиган ва ман ҳам қилинмайдиган.

Баланд кўтарилган кўрпачаларда.

Дарҳақиқат, Биз уларни дафъатан яратдик.

Уларни бокиралар қилдик.

Тенгдош маҳбубалар.

Ўнг тараф эгалари учун.

Олдингилардан ҳам кўпчилик.

Кейингилардан ҳам кўпчилик.

Чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари нима?

Самум ва қайноқ сув ичрадирлар.

Қора тутундан иборат соядалар.

Салқин ҳам эмас, фойдали ҳам эмас.

Дарҳақиқат, улар бундан олдин маишатпараст эдилар.

Саркашлик билан катта гуноҳларни қилаверардилар.

«Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетганимизда яна қайта тириламизми?» - дер эдилар.

Олдинги ота-боболаримиз ҳам-а?

Айтинг: «Олдингилару кейингилар

Маълум кундаги белгиланган вақтда тўплангувчидирлар».

Кейин сизлар, эй ёлғон дегувчи гумроҳлар.

Албатта, заққум дарахтидан егувчисизлар.

Бас, ўшандан қоринларни тўлдиргувчисизлар.

Устидан қайноқ сув ичгувчисизлар.

Ташна туядек ичгувчисизлар.

Уларнинг Қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу.

Сизларни Биз яратганмиз. Тасдиқ этмайсизларми?

Сизлар тўкадиган маний ҳақида ўйлаб кўрдингларми?

Уни сизлар яратасизларми ёки Биз яратгувчимизми?

Орангиздаги ўлимни ҳам Биз тақдир қилиб қўйганмиз ва Биз ожизлар эмасмиз.

Ўрнингизга ўхшашларингизни алмаштириб қўйишга ва сизларни ўзларингиз билмайдиган бир шаклда пайдо қилишга.

Дарҳақиқат, дастлабки пайдо бўлишни билдинглар. Бас, эслатма олмайсизларми?

Экаётган нарсангиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

Уни сизлар ундирасизларми ёки Биз ундиргувчилармизми?

Агар истасак, уни қуруқ чўп қилиб юборган бўлар эдик. Бас, ҳайрон бўлиб қолар эдинглар.

«Дарҳақиқат, биз зарар кўргувчилармиз.

Йўқ, биз маҳрумлармиз», (деб қолар эдинглар).

Ўзингиз ичадиган сув ҳақида ўйлаб кўрдингларми?

Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдиргувчимизми?

Агар истасак, уни шўр қилиб қўйган бўлар эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?

Ўзингиз ёқадиган олов ҳақида ўйлаб кўрдингларми?

Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингларми ёки Биз пайдо қилгувчимизми?

Биз уни бир эслатма ва йўловчилар учун бир манфаат қилдик.

Бас, улуғ Парвардигорингиз номини поклаб тасбеҳ айтинг.

Юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичурман.

Албатта, у улуғ Қуръондир.

Уни фақат покланганларгина ушлайдилар.

Оламлар Парвардигори тарафидан нозил қилинган.

Мана шу сўзни менсимасдан инкор қиляпсизларми?

Мана шу ёлғон дейишингизни ўз ризқингиз қилиб оляпсизларми?

Ҳолбуки, ўзларингиз ўша пайтда қараб турасизлар.

Биз эса унга сизлардан ҳам яқинроқмиз. Лекин сизлар кўрмайсизлар.

Агар сизлар ҳисоб-китобга тортилмайдиган бўлсангизлар.

Агар ростгўй бўлсангизлар, уни жойига қайтаринглар-чи.

Бас, агар у яқин қилинганлардан бўлса,

Бас, роҳат, ёқимли ризқ ва неъматларга тўла жаннат (уникидир).

Бас, сенга ўнг тараф эгаларидан салом бўлсин.

Агар ёлғонга чиқарувчи гумроҳлардан бўлса,

Бас, (унга) ўта қайноқ сувдан иборат зиёфат бор.

Албатта, бу айни ҳақиқатдир.

Бас, улуғ Парвардигорингиз номини поклаб тасбеҳ айтинг.