عربيEnglish

The Noble Qur'an Encyclopedia

Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languages

The Hypocrites [Al-Munafiqoon] - Uzbek Translation - Rowwad Translation Center

Surah The Hypocrites [Al-Munafiqoon] Ayah 11 Location Madanah Number 63

Мунофиқлар сизга келиб: «Гувоҳлик берамизки, сен Аллоҳнинг пайғамбарисан», дейдилар. Аллоҳ сиз Унинг пайғамбари эканингизни билади. Аллоҳ гувоҳлик берадики, мунофиқлар аниқ ёлғончилардир.

Қасамларини қалқон қилиб олиб, Аллоҳнинг йўлидан тўсдилар. Уларнинг қилган ишлари нақадар ёмон бўлди!

Бунга сабаб шуки, улар иймон келтирдилар, кейин куфр келтирдилар. Бас, қалбларига муҳр урилди. Энди улар англамайдилар.

Уларни кўрсангиз, жисмлари сизни ҳайратлантиради. Гапирсалар, гапларига қулоқ соласиз. Улар худди йўлаб қўйилган ходаларга ўхшайдилар. Ҳар бир қичқириқни ўзларига қарши, деб ўйлайверадилар. Улар душмандирлар. Бас, улардан эҳтиёт бўлинг. Аллоҳ уларни лаънатласин! Қандай йўлдан озмоқдалар-а!

Агар уларга: «Келинглар, Аллоҳнинг пайғамбари сизлар учун мағфират сўрайди», дейилса, бошларини бурадилар. Уларнинг мутакаббирлик қилиб юз ўгираётганларини кўрасиз.

Улар учун мағфират сўрадингизми ёки мағфират сўрамадингизми, уларга фарқи йўқ. Аллоҳ уларни ҳеч қачон мағфират қилмайди. Аллоҳ фосиқ қавмни мағфират қилмас.

«Аллоҳнинг пайғамбари ҳузуридаги кишиларга эҳсон қилманглар, токи тарқаб кетсинлар», дейдиган кимсалар ана ўшалардир. Осмонлару ернинг хазиналари Аллоҳникидир. Лекин мунофиқлар англамайдилар.

«Агар Мадинага қайтсак, азиз хорни ундан, албатта, чиқариб юборади», дейдилар. Азизлик Аллоҳники, Пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар билмайдилар.

Эй иймон келтирган зотлар, молларингиз ҳам, болаларингиз ҳам сизларни Аллоҳни эслашдан чалғитиб қўймасин. Ким шу ишни қилса, бас, ана ўшалар зарар кўргувчилардир.

Бировингизга ўлим келиб: «Парвардигорим, мени озгина муддатга кечиктириб турсанг, садақа қилиб, солиҳлардан бўлиб олардим», деб қолишидан олдин Биз сизларга ризқ қилиб берган нарсалардан эҳсон қилинглар.

Бир жоннинг ажали келгач, Аллоҳ уни асло кечиктирмас! Аллоҳ қилаётган ишларингиздан Хабардордир.