The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesThe emissaries [Al-Mursalat] - Uzbek Translation - Rowwad Translation Center
Surah The emissaries [Al-Mursalat] Ayah 50 Location Maccah Number 77
Пайдар-пай юборилган (шамол)ларга қасам.
Қаттиқ эсган шамолларга қасам.
Тарқатиб юборадиган (шамол)ларга қасам.
Фарқлаб берувчи (фаришта)ларга қасам.
Ваҳийни ташувчиларга қасам.
Узрларни ёки огоҳлантиришларни.
Сизларга ваъда қилинган нарса аниқ содир бўлгувчидир.
Бас, юлдузлар ўчирилганда.
Ва осмон ёрилганда.
Тоғлар сочилганда.
Пайғамбарларга вақт белгиланганда.
Қай кунга белгиланган эди?
Ажратиш кунига.
Ажратиш куни нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Олдингиларни ҳалок қилмадикми?
Сўнгра кейингиларни ҳам уларга эргаштирурмиз.
Жиноятчиларни шундоқ қилурмиз.
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?
Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?!
Маълум муддатгача.
Бас, қодир бўлдик. Нақадар қудратлимиз!
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми?!
Тирикларни ҳам, ўликларни ҳам.
Унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни чучук сув билан суғордик.
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Энди ўша ўзингиз ёлғонга чиқарган нарса сари юраверинглар.
Уч бўлакли «соя» сари бораверинглар!
У ҳеч қандай салқин ҳам қилмайди, оловни ҳам қайтармайди.
Албатта, у қасрдек учқунларни отиб туради.
Гўё улар қорамтир сариқ туялардек.
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Бу улар гапира олмайдиган кундир.
Ва уларга узр айтишга изн берилмайди.
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Бу ажратиш кунидир. Сизларни ҳам, олдингиларни ҳам жамладик.
Бас, сизларнинг бирон ҳийлангиз бўлса, Менга ишлатиб кўринглар-чи?
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Дарҳақиқат, тақводорлар соялар ва чашмаларда бўладилар.
Ва кўнгиллари тусаган мевалардадирлар.
Қилиб ўтган яхши амалларингиз учун енглар, ичинглар. Ош бўлсин.
Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Бирозгина еб, фойдаланиб қолинглар! Сизлар аниқ жиноятчисизлар!
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Уларга: «Рукуъ қилинглар», дейилса, рукуъ қилмаслар.
У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
Бас, ундан кейин қайси сўзга ишонадилар?!