The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesHe Frowned [Abasa] - Uzbek Translation - Rowwad Translation Center
Surah He Frowned [Abasa] Ayah 42 Location Maccah Number 80
Афтини буриштирди ва юз ўгирди.
Ҳузурига кўр киши келганда.
Қаердан биласиз? Эҳтимол у покланар?
Ёки насиҳат олар ва насиҳат унга кор қилар?
Аммо истиғно қилган кимсага эса.
Сиз ўша томонга юзланяпсиз.
У покланмаса, сизга зарари бўлмас.
Аммо ҳузурингизга шошилиб келган.
(Аллоҳдан) қўрққан ҳолида.
Бас, сиз ундан юз ўгиряпсиз.
Йўқ! Албатта, улар (Қуръон оятлари) эслатмадир.
Бас, хоҳлаган киши ундан ибратланур.
(Бу Қуръон) азизу мукаррам саҳифалардадир.
Қадри баланд, покиза.
Элчи (фаришта)лар қўлларидадир.
Итоатли, улуғдирлар.
Ҳалок бўлгур инсон-а! Бунчалар кофир бўлмаса!
Уни қайси нарсадан яратди ўзи?!
Уни бир нутфадан яратиб, тақдирини белгилаб қўйди.
Кейин йўлини осон қилди.
Кейин уни ўлдириб, қабрга киритди.
Кейин истаган пайтида уни қайта тирилтиради.
Йўқ, ундоқ эмас! У (Аллоҳ) буюрган буйруқни бажармади.
Инсон ўзининг таомига назар солсин.
Биз сув-ёмғирни қуйдирдик.
Сўнг ерни ёрдик.
Кейин унда дон-дунни ундириб-ўстириб қўйдик-ку!
Узум ва яшил емларни.
Зайтун ва хурмоларни.
Қуюқ дарахтзор боғларни.
Мева-чева-ю, ўт-ўланларни.
Сизларга ва чорваларингизга фойдали бўлсин, деб.
Қачон кар қилувчи овоз келса,
У кунда киши ўз ака-укасидан,
Ота-онасидан,
Хотин, бола-чақасидан қочади.
У кунда ҳар бир кишининг ўзига етарли ташвиши бўлади.
У кунда порлоқ чеҳралар бор.
Кулгувчи ва хуррам.
У кунда яна шундай чеҳралар борки, уларни ғубор босган.
У (юз)ларни қаролик қоплаб олур!
Ана ўшалар фожир кофирлардир.