The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesThe Cleaving [AL-Infitar] - Uzbek Translation - Rowwad Translation Center
Surah The Cleaving [AL-Infitar] Ayah 19 Location Maccah Number 82
Осмон ёрилганида.
Юлдузлар сочилиб кетганида.
Денгизлар очилганида.
Қабрлар тўнкариб қўйилганида.
Ҳар бир жон қилган ишини ҳам, кечиктириб қилолмай қолган ишини ҳам билади.
Эй инсон, улуғ Парвардигоринг борасида сени нима алдаб қўйди?!
(Парвардигорингки), сени яратди, тиклади, расо қилди.
Ўзи хоҳлаган сувратда сени таркиб топтирди.
Асло! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз!
Ҳолбуки, сизнинг устингиздан кузатиб турувчилар бордир.
Улуғ котиблар.
Нима қилаётганингизни биладилар.
Албатта, яхшилар неъмат ичрадирлар.
Фожирлар эса жаҳаннам ичрадирлар.
У ерга Қиёмат куни кирадилар.
Ва ундан ғойиб бўла олмаслар.
Сиз жазо куни нима эканини қаердан ҳам билардингиз?!
Кейин (такрор айтаман) сиз жазо куни нима эканини қаердан ҳам билардингиз?!
У кунда ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нарса қилиб бера олмас. У кунда ҳамма иш ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир.