The Noble Qur'an Encyclopedia
Towards providing reliable exegeses and translations of the meanings of the Noble Qur'an in the world languagesThe Dawn [Al-Fajr] - Uzbek Translation - Rowwad Translation Center
Surah The Dawn [Al-Fajr] Ayah 30 Location Maccah Number 89
Тонгга қасам.
Ўн кечага қасам.
Жуфт ва тоққа қасам.
Ўтиб бораётган кечага қасам.
Мана шу (айтиб ўтилган нарса)ларда ақл эгалари(ни қониқтирадиган) қасам борми?!
Парвардигорингиз Одни қандай қилганини кўрмадингизми?
Баланд устунлари бор Иромни.
Юртларда уларнинг ўхшаши яратилмаган эди.
Водийда харсанг тошларни кесган Самудни.
Ва кўп аскарлари бор Фиръавнни.
Юртларда ҳадларидан ошган.
У жойларда фасодни кўпайтириб юборгандилар.
Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди!
Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз кузатиб тургувчидир.
Энди қачон инсонни Парвардигори синаш учун азиз-мукаррам қилиб қўйса ва унга неъмат ато этса, Парвардигорим мени азиз қилди, дейди.
Қачон уни синаш учун ризқини танг килиб қўйса, Парвардигорим мени хор қилди, дейди.
Асло! Сизлар етимни иззат-икром қилмайсизлар!
Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамайсизлар.
Меросни эса шиддат ила еяверасизлар.
Мол-дунёни ўта яхши кўрасизлар.
Асло! Замин парча-парча қилиб юборилганда;
Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда;
Ўша кунда жаҳаннам келтирилганда. Ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда?
«Шу ҳаётим учун ҳам бирон нарса тақдим қилиб қўйганимда эди», деб қолади.
Ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азоб билан ҳеч ким азоблай олмайди.
У Зотнинг боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас!
Эй, хотиржам жон!
Парвардигорингга рози бўлган ва рози қилинган ҳолда қайт!
Бас, бандаларим қаторига киргин.
Ва жаннатимга киргин!