Main pages

Surah The congregation, Friday [Al-Jumua] in Uzbek

Surah The congregation, Friday [Al-Jumua] Ayah 11 Location Madinah Number 62

يُسَبِّحُ لِلَّهِ مَا فِى ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِى ٱلْأَرْضِ ٱلْمَلِكِ ٱلْقُدُّوسِ ٱلْعَزِيزِ ٱلْحَكِيمِ ﴿1﴾

Осмонлару ердаги барча нарсалар Хожа, Бенуқсон, Азиз, Ҳаким Аллоҳга тасбиҳ айтадир.

Ўзбек

Подшоҳ, Қуддус, Азиз, Ҳаким Аллоҳга самолардагилар ҳам, заминдагилар ҳам тасбеҳ айтур.

هُوَ ٱلَّذِى بَعَثَ فِى ٱلْأُمِّيِّۦنَ رَسُولًۭا مِّنْهُمْ يَتْلُوا۟ عَلَيْهِمْ ءَايَٰتِهِۦ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ ٱلْكِتَٰبَ وَٱلْحِكْمَةَ وَإِن كَانُوا۟ مِن قَبْلُ لَفِى ضَلَٰلٍۢ مُّبِينٍۢ ﴿2﴾

У зот саводсизлар ичидан, гарчи улар бундан аввал очиқ залолатда бўлсалар ҳам, уларга оятларини ўқиб берадиган ва уларни поклайдиган ҳамда китобни ва ҳикматни ўргатадиган Пайғамбарни юборди. (Ўша давр араблари уммий қавм дейилган, чунки уларнинг ичларида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда оз бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар.)

Ўзбек

У шундай Зотки, омилар орасига ўзларидан бир пайғамбарни юборди. Пайғамбар уларга У Зотнинг оятларини тиловат қилади. Уларни поклайди. Уларга Китоб ва ҳикматни ўргатади. Гарчи улар олдин очиқ залолатда бўлсалар-да.

وَءَاخَرِينَ مِنْهُمْ لَمَّا يَلْحَقُوا۟ بِهِمْ ۚ وَهُوَ ٱلْعَزِيزُ ٱلْحَكِيمُ ﴿3﴾

Ва ҳозирча уларга қўшилмаган бошқаларга ҳам. Ва У зот ғолиб ва ҳикмат эгасидир. (Бу ояти карима ҳам Қуръоннинг улкан мўъжиларидан биридир. Бу ғойибнинг хабаридир. Араблардан бошқа халқларнинг исломга киришини ўша пайтда Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмасди.)

Ўзбек

Ҳали уларга етиб келмаган. Улардан бошқаларга ҳам. У Зот Азиз, Ҳакимдир.

ذَٰلِكَ فَضْلُ ٱللَّهِ يُؤْتِيهِ مَن يَشَآءُ ۚ وَٱللَّهُ ذُو ٱلْفَضْلِ ٱلْعَظِيمِ ﴿4﴾

Бу Аллоҳнинг фазлидир (ва уни) хоҳлаган кишисига берадир. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир.

Ўзбек

Бу Аллоҳнинг фазлидир. Уни Ўзи истаган бандасига беради. Аллоҳ буюк фазл эгасидир.

مَثَلُ ٱلَّذِينَ حُمِّلُوا۟ ٱلتَّوْرَىٰةَ ثُمَّ لَمْ يَحْمِلُوهَا كَمَثَلِ ٱلْحِمَارِ يَحْمِلُ أَسْفَارًۢا ۚ بِئْسَ مَثَلُ ٱلْقَوْمِ ٱلَّذِينَ كَذَّبُوا۟ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ ۚ وَٱللَّهُ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلظَّٰلِمِينَ ﴿5﴾

Устларига Таврот юклатилган, сўнгра уни кўтармаганлар мисоли устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарган қавмнинг мисоли қандоқ ҳам ёмон. Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмас. («Устларига Таврот юклатилган»лар - яҳудийлар. Аллоҳ таоло уларни устига китоб ортилган эшакка ўхшатмоқда. Худди эшак устидаги китобни кўтариб чарчаса чарчайди, аммо асло бу китобдаги илм ва таълимотлардан фойдаланмайди.)

Ўзбек

Таврот юклатилган, лекин унга амал қилмаган кимсалар худди бир китобларни кўтариб кетаётган эшакка ўхшайдилар. Аллоҳнинг оятларини ёлғонга чиқарувчилар мисоли нақадар ёмон. Аллоҳ золим қавмни ҳидоят қилмас.

قُلْ يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ هَادُوٓا۟ إِن زَعَمْتُمْ أَنَّكُمْ أَوْلِيَآءُ لِلَّهِ مِن دُونِ ٱلنَّاسِ فَتَمَنَّوُا۟ ٱلْمَوْتَ إِن كُنتُمْ صَٰدِقِينَ ﴿6﴾

Сен: «Эй яҳудийлар, албатта сиз, бошқалардан фарқли ўлароқ, Аллоҳнинг авлиёларимиз, деб даъво қиладиган бўлсангиз, бас, ўлимни орзу қилинг, агар ростгўй бўлсангиз», деб айт.

Ўзбек

Айтинг: «Эй яҳудийлар, агар бошқа одамларсиз фақат ўзингизни Аллоҳнинг дўстлари, деб даъво қилсангизлар ва ростгўй бўлсангизлар, ўлимни орзу қилинглар-чи».

وَلَا يَتَمَنَّوْنَهُۥٓ أَبَدًۢا بِمَا قَدَّمَتْ أَيْدِيهِمْ ۚ وَٱللَّهُ عَلِيمٌۢ بِٱلظَّٰلِمِينَ ﴿7﴾

Улар қўллари қилган(гуноҳ)лари туфайли ҳеч қачон, у(ўлим)ни орзу қилмаслар. Аллоҳ золимларни билувчидир. (Яҳудийларнинг ўлимни сира орзу қилмасликларига сабаб - гуноҳларининг кўплиги. Улар биладиларки, ўлимдан кейин савол-жавоб бўлади, гуноҳларга яраша азоб белгиланади. Бу эса улар учун ниҳоятда даҳшатли.)

Ўзбек

Қўллари қилиб қўйган ишлар туфайли уни ҳеч қачон орзу қилмайдилар. Аллоҳ золимларни Билгувчи Зотдир.

قُلْ إِنَّ ٱلْمَوْتَ ٱلَّذِى تَفِرُّونَ مِنْهُ فَإِنَّهُۥ مُلَٰقِيكُمْ ۖ ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَىٰ عَٰلِمِ ٱلْغَيْبِ وَٱلشَّهَٰدَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ ﴿8﴾

Сен: «Албатта, сиз ундан қочаётган ўлим, таъкид шулки, сизга барибир йўлиқувчидир. Сўнгра махфий ва ошкор нарсаларни Билувчининг ҳузурига қайтарилурсизлар. Бас, У сизга нима қилиб юрганингизнинг хабарини берадир.

Ўзбек

Айтинг: «Сизлар қочаётган ўлим сизларга йўлиқувчидир. Кейин ғайбу шаҳодатни билгувчи Зотга қайтариласизлар. Ўшанда қилиб ўтган ишларингиз ҳақида хабар беради».

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓا۟ إِذَا نُودِىَ لِلصَّلَوٰةِ مِن يَوْمِ ٱلْجُمُعَةِ فَٱسْعَوْا۟ إِلَىٰ ذِكْرِ ٱللَّهِ وَذَرُوا۟ ٱلْبَيْعَ ۚ ذَٰلِكُمْ خَيْرٌۭ لَّكُمْ إِن كُنتُمْ تَعْلَمُونَ ﴿9﴾

Эй иймон келтирганлар! Жума куни намозга нидо қилинганда, Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, бу ўзингиз учун яхшидир.

Ўзбек

Эй иймон келтирган зотлар, Жума куни намозга чақирилса, савдони ташлаб, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар. Агар биладиган бўлсангизлар, мана шу сизлар учун яхшироқдир.

فَإِذَا قُضِيَتِ ٱلصَّلَوٰةُ فَٱنتَشِرُوا۟ فِى ٱلْأَرْضِ وَٱبْتَغُوا۟ مِن فَضْلِ ٱللَّهِ وَٱذْكُرُوا۟ ٱللَّهَ كَثِيرًۭا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ﴿10﴾

Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки ютуққа эришсангиз.

Ўзбек

Намоз тугагач, ер юзига тарқалиб, Аллоҳнинг фазлидан умид қилаверинглар. Аллоҳни кўп эсланглар. Шоядки, нажот топсангизлар.

وَإِذَا رَأَوْا۟ تِجَٰرَةً أَوْ لَهْوًا ٱنفَضُّوٓا۟ إِلَيْهَا وَتَرَكُوكَ قَآئِمًۭا ۚ قُلْ مَا عِندَ ٱللَّهِ خَيْرٌۭ مِّنَ ٱللَّهْوِ وَمِنَ ٱلتِّجَٰرَةِ ۚ وَٱللَّهُ خَيْرُ ٱلرَّٰزِقِينَ ﴿11﴾

Ва улар тижорат ёки ўйин-кулгу кўрганларида, унга томон ёпирилдилар ва сени тик ҳолда тарк этдилар. Сен: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса ўйин-кулгудан ва тижоратдан яхшидир. Ва Аллоҳ энг яхши ризқ берувчидир», деб айт. (Дунё ташвиши деб ибодатни тарк этиш яхши эмас. Чунки ризқ берувчи Аллоҳнинг Ўзи. Аввал Унинг ибодати адо бўлса, ризқ топишда кейинЎўзи ёрдам беради.)

Ўзбек

Агар бирон тижорат ёки кўнгилхушликни кўриб қолсалар, сизни турган ҳолингизда ташлаб, ўшанга қараб кетадилар. Айтинг: «Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса кўнгилхушликдан ҳам, тижоратдан ҳам яхшироқдир. Аллоҳ энг яхши ризқ бергувчидир».