Settings
Surah The morning hours [Ad-Dhuha] in Uzbek
مَا وَدَّعَكَ رَبُّكَ وَمَا قَلَىٰ ﴿3﴾
Роббинг сени тарк қилмади ва ғазаб ҳам қилмади. (Ушбу ояти карима мушриклар, Муҳаммаднинг Роббиси унга ғазаб қилди, уни тарк этди, деб гап тарқатганларида раддия сифатида тушгандир.)
Парвардигорингиз сизни тарк ҳам этмади, ёмон кўриб ҳам қолмади.
وَلَلْءَاخِرَةُ خَيْرٌۭ لَّكَ مِنَ ٱلْأُولَىٰ ﴿4﴾
Ва, албатта, охират сен учун бу дунёдан яхшидир.
Албатта, охират сиз учун дунёдан яхшироқдир.
وَلَسَوْفَ يُعْطِيكَ رَبُّكَ فَتَرْضَىٰٓ ﴿5﴾
Ва тезда Роббинг сенга ато қиладир ва сен рози бўлурсан.
Яқинда Парвардигорингиз сизга ато этгай ва сиз рози бўлурсиз.
أَلَمْ يَجِدْكَ يَتِيمًۭا فَـَٔاوَىٰ ﴿6﴾
У сени етим топиб, жойлаб қўймадими?
Сизни етим ҳолда топиб, бошпана бермадими?
وَوَجَدَكَ ضَآلًّۭا فَهَدَىٰ ﴿7﴾
Ва У сени ҳайрон топиб, ҳидоятга бошламадими?
Сизни ҳайрон ҳолда топиб, ҳидоятга бошламадими?
وَوَجَدَكَ عَآئِلًۭا فَأَغْنَىٰ ﴿8﴾
Ва У сени камбағал топиб, бой қилмадими?
Сизни камбағал ҳолда топиб, бой қилмадими?
فَأَمَّا ٱلْيَتِيمَ فَلَا تَقْهَرْ ﴿9﴾
Аммо етимга қаҳр қилма.
Бас, энди сиз ҳам етимга қаҳр қилманг!
وَأَمَّا ٱلسَّآئِلَ فَلَا تَنْهَرْ ﴿10﴾
Ва, аммо, «соил»га зажр қилма. («Соил» келганда–бирор нарсаси бўлса бериши, бўлмаса яхши муомала қилиши керак.)
Гадони ҳайдаманг!
وَأَمَّا بِنِعْمَةِ رَبِّكَ فَحَدِّثْ ﴿11﴾
Ва, аммо, Роббингнинг берган неъмати ҳақида сўзла.
Парвардигорингизнинг неъмати ҳақида сўзланг!