Settings
Surah The Fig [At-Tin] in Uzbek
بِّسْمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحْمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ وَٱلتِّينِ وَٱلزَّيْتُونِ ﴿1﴾
Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам.
Анжирга қасам, зайтунга қасам;
وَهَٰذَا ٱلْبَلَدِ ٱلْأَمِينِ ﴿3﴾
Ва мана бу, эминлик юрти (Макка) билан қасам.
Мана шу тинч-осойишта шаҳарга қасам.
لَقَدْ خَلَقْنَا ٱلْإِنسَٰنَ فِىٓ أَحْسَنِ تَقْوِيمٍۢ ﴿4﴾
Батаҳқиқ, Биз инсонни энг яхши суратда яратдик.
Дарҳақиқат, Биз инсонни энг гўзал шаклда яратдик.
ثُمَّ رَدَدْنَٰهُ أَسْفَلَ سَٰفِلِينَ ﴿5﴾
Сўнгра уни асфала сафилинга қайтардик. (Инсон Яратганига ибодатда бўлса, фариштадан ҳам афзалроқ мартабага эришди. Аммо ҳавои нафси, ҳайвоний хирслари ақлидан устун келиб нафснинг айтганидан юрадиган бўлса, ҳайвондан ҳам баттар ҳолатга тушади. Ана ўшанда асфала сафилинни кўраверади.)
Сўнгра уни асфала-софилинга қайтардик.
إِلَّا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ وَعَمِلُوا۟ ٱلصَّٰلِحَٰتِ فَلَهُمْ أَجْرٌ غَيْرُ مَمْنُونٍۢ ﴿6﴾
Магар иймон келтирганлар ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз ва узлуксиз ажрлар бордир.
Иймон келтириб, солиҳ амалларни қилган зотлар бундан мустасно. Улар учун битмас-туганмас ажр бордир.
فَمَا يُكَذِّبُكَ بَعْدُ بِٱلدِّينِ ﴿7﴾
Бас, сени нима охиратни ёлғонга чиқаришга олиб келади (эй кофир)?
Бас, сени охиратни ёлғон дейишга нима мажбур қилур?!
أَلَيْسَ ٱللَّهُ بِأَحْكَمِ ٱلْحَٰكِمِينَ ﴿8﴾
Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг ҳикматлиси эмасми?!
Ахир Аллоҳ ҳукм қилгувчиларнинг энг адолатлиси эмасми?!